Ўмондан муносабат: Сайлов участкаларида яратилган шароитлар барча мезонларга жавоб беради

 

22.10.2021 12:40

МАСКАТ, 22 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун юртимизда бўлиб турган Ўмон Султонлигининг «Asdaa Oman» газетаси бош муҳаррири Али бин Халфан ал-Ҳасаний 21-22 октябрь кунлари Самарқанд ва Бухоро вилоятларида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Мамлакатимизнинг Ўмондани элчихонаси маълумотига кўра, “Asdaa Oman” газетаси бош муҳарририга нашр фотомухбири ?сса бин Хамис ал-Раисий ҳамроҳлик қилмоқда.

Ўмонлик оммавий ахборот воситалари ходимлари Самарқанд ва Бухоро вилоятида сайлов участкалари фаолияти билан танишди. Меҳмонлар сайловчилар учун яратилган  шароитлар  ва халқаро кузатувчилар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг сайловни кузатиши учун тақдим этилаётган имкониятларга алоҳида эътибор қаратди.

«Asdaa Oman» газетаси бош муҳаррири Али бин Халфан ал-Ҳасаний “Дунё” ААга берган интервьюсида Ўзбекистон Президенти сайловига кўрилаётган сўнгги тайёргарлик ишлари ҳақидаги фикрларини билдирди:

— Самарқанд ва Бухоро вилоятларида бўлиш асносида жойларда ушбу муҳим сиёсий тадбирга пухта тайёргарлик кўрилганига бевосита гувоҳ бўлдик. Сайловчилар учун барча шароитлар яратилган. Номзодларга ҳам тенг имкониятлар тақдим этилган. Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги сайлов учаскаларида яратиган шароитлар барча мезонларга жавоб беради. Мени оммавий ахборот воситалари вакилларининг сайловни кузатиши ва ёритиши учун яратилган имкониятлар  қўпроқ қизиқтирди. Жорий сайлов эркин ва демократик тамойилларга мос равишда, миллий қонунчилик  талаблари асосида ўтишини ишонч билан айтиш мумкин.

Биз сафаримиз давомида, шунингдек, ўз ўқувчиларимиз учун ?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти ва бу ерда сақланаётган нодир асарлар ҳамда Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги репортажлар тайёрлашни режалаштирганмиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net