Туркиянинг Карабук университетида таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар билан Президент сайловига бағишланган учрашув ташкил этилди

 

09.10.2021 13:48

АНҚАРА, 9 октябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Анқарадаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Президенти сайловини Туркия ҳудудларида ўтказишга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Карабук университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ва университет раҳбарияти билан учрашувлар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Карабук университетининг проректори Мюжаҳит Жошкун билан бўлиб ўтган мулоқотда мазкур олий таълим муассасасида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатимиз Президенти сайловида иштирок этиши учун шароит яратиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, учрашув иштирокчиларига Карабукда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш тартиби, кўчма сайлов участкалари, сиёсий партиялардан Президентликка илгари сурилган номзодларнинг сайловолди дастурлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.

Ўзбекистонлик талабалар бўлажак сайловда фаол иштирок этишини маълум қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net