Туркий кенгаш бош котибининг ўринбосари: Сайловнинг муваффақиятли ўтиши мамлакатда янги ислоҳотларни бошлашга туртки беради

 

22.10.2021 12:39

ТОШКЕНТ, 22 октябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Маркзий сайлов комиссиясида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котибининг ўринбосари Омер Кожаман билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув давомида мехмонларга Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

Қайд этилганидек, сайловчилар, сайлов ташкилотчилари ҳамда сиёсий партияларга сайлов жараёнида эркин иштирок этиш учун кенг имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Президенти сайлови умумэътироф этилган халқаро принциплар ва ҳуқуқий нормаларга мувофиқ ўтказилишини таъминлаш мақсадида халқаро кузатувчилар ва ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилди.

Қайд этиш жоиз, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши экспертлари Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёни бўйича кузатувни амалга оширмоқда.

Учрашувда халқаро кузатувчилар Ўзбекистон Президенти сайлови жараёни, унга тайёргарлик кўриш ишлари хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Омер Кожаман сайловда кузатувчи сифатида иштирок этиш ва сайлов жараёни билан яқиндан танишиш имконияти учун миннатдорлик изҳор этди.

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котибининг ўринбосари ОАВ вакилларига берган интервьюсида қуйидагиларни таъкидлади:

«Юртингизда бўлиб ўтадиган Президент сайловини яқиндан кузатамиз. Сайловолди жараёни тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор бўлиб боряпмиз. Ўйлайманки, сайлов жудаям қизғин ўтади. Чунки сайловда иштирок этаётган барча партиялар ва Президентликка номзодларга бир хил имконият яратилган. Сайловнинг муваффақиятли ўтиши мамлакатда янги ислоҳотларни бошлашга туртки беради. Бугун мамлакат дунёга янги Ўзбекистон бўлиб юз очмоқда. Ўйлайманки, юртингиз фуқаролари сайловда фаол иштирок этади. Сабаби муносиб номзодни танлаш келажакка қўйилган тўғри қадам бўлади».

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net