ШҲТ миссияси аъзолари: Сайловлар замонавий Ўзбекистоннинг янги ривожланиш тарихи ва равнақини белгилаб беради

 

24.10.2021 17:04

ПЕК?Н, 24 октябрь. /«Дунё» АА/. Малакатимизнинг  Пекиндаги элчихонаси ҳузурида тузилган 48-сайлов участкасига Ўзбекистон Президенти сайлови жараёнининг боришини  кузатиш мақсадида ташриф буюрган ШҲТ кузатувчилари миссияси аъзолари ўз фикрларини изҳор қилди.

Део Ришабх,  ШҲТ кузатувчилар миссияси аъзоси:

- Биз, ШҲТ кузатувчилар миссияси аъзолари Ўзбекистоннинг  Хитойдаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган  48-сайлов участкасида бўлдик. Бу ерда сайловчиларнинг овоз бериш жараёнини ўргандик.  Айтишим мумкинки,  Хитойда яшаётган ўзбекистонликлар сайловда фаол иштирок этди. Сайловчилар орасида байрамона кайфиятни кузатиш мумкин эди.

Дипломатия миссияси кузатувни амалга ошириш учун учун барча шароитларни яратиб берди. Тегишли маълумотлар тўлиқ тақдим этилди. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқига самимий тилакларимизни билдириб қоламиз.

Жонон Шерали, ШҲТ Бош котибининг ўринбосари, миссия аъзоси:

- ШҲТ кузатувчилар миссияси Ўзбекистон элчихонаси ҳузурида тузилган сайлов участкасида овоз бериш жараёнини диққат билан ўрганди.

Кузатув давомида мазкур сайлов участкасида сайловчилар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилганига гувоҳ бўлдик. Сайлов давомида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик талаблари ва халқаро нормаларга тўлиқ риоя қилинди. Овоз бериш жараёнида фуқароларнинг, айниқса ёшларнинг фаоллиги эътиборимизни тортди. Сиёсий тадбир тинч ва осойишта руҳда ўтди.

Сайлов Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги байрам қилинаётгн йилда ўтказилганини алоҳида эътироф этиш лозим. Бу бутун Ўзбекистон халқи учун муҳим сиёсий жараёндир. Жорий сайлов замонавий Ўзбекистоннинг янги ривожланиш тарихи ва равнақини белгилаб беради.

Сайловлар  якуни бўйича ШҲТ миссиясининг тегишли ҳисоботидан Пекинда ўтказилган сайлов жараёни ҳақидаги фикрлар ҳам  ўрин олади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net