ШҲТ кузатувчилар миссияси раҳбари: Биз сайлов участкаларидаги ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожизлар учун яратилган шароитларни кўриб

 

22.10.2021 12:42

ТОШКЕНТ, 22 октябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси раҳбари Эрик Ашимов билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Миссия Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёни бўйича кузатувни амалга оширмоқда.  Миссия таркибидан 26 нафар кузатувчи ўрин олган.  

Марказий сайлов комиссияси раиси 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловига кўрилаётган юқори даражадаги ташкилий ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Хусусан, сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ҳақидаги назарий билими ва амалий тажрибасини ошириш, сайлов жараёнига замонавий АКТни жорий этиш, сайлов қонунчилигини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, сиёсий тадбирларда ёшларнинг фаоллигини, хотин-қизларнинг сайловлардаги ролини кучайтириш, имконияти чекланган фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.  

Таъкидлаш жоиз, миссия сайлов жараёни бориши ҳақида материалларни тўплаш, уларга ишлов бериш ва таҳлил қилиш, сайлов қонунчилигини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва телевизион дастурлар ҳамда босма ОАВда чиқаётган сайловга оид материалларни мониторинг қилиш билан шуғулланади.  

Мажлисда мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқини таъминлашнинг ҳуқуқий-ташкилий асослари ва самарали механизмлари тўла шакллантирилгани қайд этилди. Ўзбекистон Республикаси Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни ратификация қилди. «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун жорий йилнинг 15 январидан кучга кирди.  

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси раҳбари Эрик Ашимов  учрашувдан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатлашди:

– Биз сайлов участкаларидаги ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожизлар учун яратилган шароитлар, шунингдек, пандемия шароитида касаллик тарқалишини олдини олиш учун қилинаётган ишларни кўриб жуда мамнун бўлдик. Ногиронлиги бўлган фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш бу нафақат сайловчилар, балки инсон ҳақида ғамхўрлик қилинаётганини кўрсатади. ?мконияти чекланган сайловчиларнинг, заруратга қараб, яшаш жойида овоз бериши ташкил этилган. Сайлов кампаниясига оид теледастурларда имо-ишора тили ва субтитрлардан фойдаланиш йўлга қўйилганини кўриб, Ўзбекистонда барча фуқаро тенг ҳуқуққа эгалигига яна бир бор амин бўлдик.  

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net