Қозоғистоник халқаро кузатувчи: Ўзбекистонда ўтказилаётган сайлов халқаро ҳуқуқнинг меъёр ва тамойилларига мос келади

 

23.10.2021 14:33

ТОШКЕНТ, 23 октябрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Президенти сайлови муносабати билан Тошкентга келган халқаро кузатувчилар сайловга тайёргарлик жараёни бўйича ўзларининг дастлабки баҳолари билан ўртоқлашмоқда.

Марат Башимов, “Infozakon.com” ахборот  портали Бош муҳарири (Қозоғистон):

– Сайлов қонунчилиги ва сайловларнинг бориши таҳлили шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда ўтказилаётган сайлов халқаро ҳуқуқнинг меъёр ва тамойилларига тўлиқ мос келади. Энг муҳими, инсон хоҳиш-иродасини билдириш таъминланмоқда.

Президент давлат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаб берувчи шахсдир. Бу йилги Президент сайловининг муҳим жиҳати шундаки, у Ўзбекистон Конституциясида ва мамлакатнинг бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларга таянган ҳолда амалга оширилмоқда.

Сайлов ҳар қандай мамлакат ҳаётида жуда муҳим воқеадир. Шу боис ҳар бир давлат аҳолиси бунга доим ижобий ёндошади. Энг муҳими, сайлов жараёни барча меъёрларига риоя этилган ҳолда ўтказилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net