Польшалик халқаро кузатувчилар: МСКнинг юксак профессионаллиги ва сайлов жараёнининг Европа демократик стандартларига мувофиқлиги эъти

 

22.10.2021 12:46

ТОШКЕНТ, 22 октябрь. / «Дунё» АА/. Польшалик халқаро кузатувчилар Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясининг бориши ва овоз бериш жараёнини кузатиш учун Тошкентга келди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Януш Пехочинский, «Польша-Осиё» савдо-саноат палатаси раиси:

- Польшада кечган кузатувимиз давомида Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик жараёни Марказий сайлов комиссиясининг юксак профессионаллиги ва сайлов жараёнинг Венеция комиссияси ва бошқа ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган Европа демократик стандартларига мувофиқлигини тасдиқлади.

Президент сайлови сўнгги йилларда давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиёти ва ижтимоий сиёсати тамойилларини жадал янгилаш йўлидан бораётган мамлакат учун муҳим сиёсий воқеадир.

22-23 октябрь кунлари сайловга тайёргарлик жараёни билан танишишда давом этамиз. 24 октябрь куни эса Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган сайловни кузатишни режалаштирганмиз. Тошкентдаги учта сайлов участкасида бўлганимизда уларнинг сайловга тўлиқ тайёрлигини, Президентликка номзодларнинг сайловолди дастурлари, таржимаи ҳоллари ҳақидаги маълумотлар мавжудлигини, сайлов комиссиялари таркиби аниқлигини, барча шарт-шароитлар ташкил этилганини кўрдик. Махсус кабиналар, сайлов бюллетенлари, сайлов қутилари, бинолар тахт ҳолатга келтирилган. Ҳамма жойда бизни самимият билан кутиб олишди. Барча сўралаётган материаллар тақдим этилмоқда.

Ўзбекистонда биринчи марта бўлишим, лекин мамлакатингиз ҳақида кўп нарса биламан. Унинг иқтисодий курси миллий манфаатлар ва умуминсоний қадриятларга асосланган бўлиб, демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш бўйича мақсадли ижтимоий сиёсат ва тизимли ишларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, бу ислоҳотларнинг энг муҳим шарти - фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришдан иборатдир. Сайлов тизимини ривожлантириш борасида ҳам чуқур демократик ўзгаришлар амалга оширилган.

Альдона Михаляк, Польша Аёллар лигаси бошқаруви раиси:

- Ўзбекистондаги вазият Европа учун саноат ва иқтисодиёт  ривожланиб бораётган замонавий тараққиёт намунасидир. Бугун Президент сайловини яқиндан кузатиш имкониятига эга бўлдик.

Эрталабдан бери биз бўлган иккита сайлов участкаси сайловни ўтказиш бўйича барча талабларга жавоб беради. Сайловчилар ўзларининг шахсий қизиқишларидан келиб чиқиб, танлов қилиши учун барча маълумотлар тақдим этилган.

Тинчлик, осойишталик ва барқарорликни қўллаб-қувватлайдиган ўзбек халқи Президентликка илгари сурилган 5 нафар номзоддан мамлакат фуқароларининг хавфсизлиги, осойишталиги ва фаровон ҳаёти учун хизмат қиладиган энг муносибига овоз беришига ишонаман.

Барча ўзбек халқига тўғри танлов қилишни тилайман. Мазкур танлов Ўзбекистон тараққиётига хизмат қилади, мамлакатни тинчлик, осойишталик, хавфсизлик ва иқтисодий юксалиш сари етаклайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net