МСК: Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси кузатувчилари билан учрашув бўлиб ўтди

 

22.10.2021 12:41

ТОШКЕНТ, 22 октябрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясида бугун Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси кузатувчилари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш борасида олиб борилаётган ишлар, хусусан, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, сайлов кампаниясини молиялаштириш, сайлов жараёнида замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиш, округ сайлов комиссиялари, чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкалари фаолиятига оид масалалар ҳақида сўз юритилди.

Таъкидлаш жоиз, Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёнини кузатувни амалга оширувчи миссия таркиби 18 нафар экспертдан иборат.

Улар, ўз навбатида, республикамизнинг округ ва участка сайлов комиссияларига ташриф буюриб, сайлов жараёнининг бориши юзасидан материаллар тўплайди ва уларни таҳлил қилади, сайлов қонунчилигини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, сайловнинг очиқлик ва ошкоралик принципларига баҳо беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net