МСК: 24 октябрь куни Ўзбекистон Президенти сайловида қарийб 81 фоиз сайловчи қатнашди

 

24.10.2021 17:06

ТОШКЕНТ, 24 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев бугун Ўзбекистон Президенти сайловида мамлакатимиз бўйича сайловда иштирок этганлар 16 миллион 36 минг 914 нафар кишини ёки сайловчиларнинг 80,8 фоизини ташкил этгани ҳақида баёнот берди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Сайлов участкалари Тошкент вақти билан соат 20:00 да ёпилди ва участка сайлов комиссиялари аъзолари кузатувчилар, жумладан халқаро кузатувчилар иштирокида овозларни санашга киришди.

25 октябрь куни соат 16:00 да бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида Ўзбекистон Президентлигига ўтказилган сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилиниши кутилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатия ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёни мезбон мамлакат маҳаллий вақти билан соат 20:00 гача давом этмоқда.

 

Анвар ?лёсов олган суратлар («Дунё» АА)

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net