МДҲ парламентлараро ассамблеяси эксперти: Сайловга тайёргарликни жуда юқори деб баҳолайман

 

24.10.2021 16:41

Р?ГА, 24 октябрь. /«Дунё» АА/.  Рига шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 24-сайлов участкасида овоз бериш жараёнини кузатиш мақсадида Болтиқбўйи тарихий ва ижтимоий-сиёсий тадқиқотлар маркази директори, МДҲ парламентлараро ассамблеяси эксперти Виктор Гушчин ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Виктор Гушчин овоз беришни ташкил этиш жараёни билан яқиндан танишди. Шундан сўнг, 24-сайлов участкасида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Бугун, 24 октябрь куни МДҲ парламентлараро ассамблеяси эксперти сифатида Ўзбекистоннинг Ригадаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган мамлакат Президенти сайловини кузатдим.

Сайловга тайёргарликни жуда юқори деб баҳолайман. Сайлов участкаси барча меъёрларга жавоб берадиган даражада тайёрланган.   Овоз бериш жараёнлари Латвияда қабул қилинган эпидемиологик талабларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Сайловни ташкил этиш борасида ҳеч қандай камчилик йўқ.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net