МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбари: Жорий сайлов ўзига хос очиқлик ва юқори даражадаги ташкилотчилик билан ўтмоқда

 

24.10.2021 16:40

ТОШКЕНТ, 24 октябрь/«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайлови бўйича МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбари, МДҲ ?жроия қўмитаси раиси - ?жроия котиби Сергей Лебедев бугун Тошкентдаги сайлов участкаларида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

МДҲ ?жроия қўмитаси матбуот хизмати маълумотига  кўра, МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбари Ўзбекистон пойтахтининг Миробод, Яккасарой, Чилонзор туманларидаги сайлов участкаларига ташриф буюрди.  Сергей  Лебедевнинг қайд этишича, овоз бериш тинч ва осойишта кечмоқда ва сайлов участкаларида санитария-эпидемиологик хавфсизлик чоралари юқори даражада таъминланган.

Журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Сергей Лебедев қуйидагиларни таъкидлади: «Мен жорий сайловда ўзига хос очиқлик ва юқори даражадаги ташкилотчиликни кўряпман. Ўзбекистонда сайлов жараёнининг барча иштирокчилари катта тажрибага эга. Янги қабул қилинган Сайлов кодекси халқаро делегациялар миссияларининг тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган».

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net