Малайзияда ёш ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди

 

11.10.2021 15:01

КУАЛА-ЛУМПУР, 11 октябрь. /«Дунё» АА/. Бугун мамлакатимизнинг Куала-Лумпур шаҳридаги элчихонасида Малайзиядаги Осиё-тинч океани технологиялар ва инновация университетида таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Жорий йил 24 октябрь куни мамлакатимизда ўтказиладиган муҳим сиёсий тадбир - Ўзбекистон Президенти сайлови мавзусига бағишланган ушбу тадбирда мазкур олий таълим муассасасида таҳсил олаётган ўзбекистонлик фаол талабалар иштирок этди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси, давлат раҳбарлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари ҳамда миллий сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақидаги батафсил маълумот учрашув қатнашчиларининг эътиборига ҳавола этилар экан, мамлакатимиз дипломатия ваколатхонаси ҳузурида 25-сайлов участкаси ташкил этилгани ва овоз бериш учун барча шароитлар яратилгани ҳолда санитар-эпидемиология чоралари ҳам таъминлангани маълум қилинди.

Ёш ватандошларимизга мамлакатимизда бўлиб ўтадиган ушбу сиёсий жараён билан боғлиқ барча маълумотларни элчихонанинг расмий веб-сайти, “Facebook” ва “Instagram” тармоқларидаги саҳифалари ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг веб-сайти орқали кузатиб боришлари тавсия этилди. Улар бўлажак сайловда фаол қатнашишга ҳамда ўзларининг конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда муносиб топган номзодни ёқлаб овоз беришга даъват этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net