Латвиялик халқаро кузатувчи: Ўзбекистонда муҳим ўзгаришлар ва улкан тараққиётни кузатаяпмиз

 

23.10.2021 14:36

ТОШКЕНТ, 23 октябрь. /«Дунё» АА/. Латвиялик халқаро кузатувчи, Латвия университети академик кутубхонаси директори Вента Коцере “Дунё” ахборот агентлиги билан Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш жараёни бўйича ўзининг дастлабки баҳолари билан ўртоқлашди:

– Бу менинг Ўзбекистон Президенти сайловини кузатишдаги иккинчи иштироким бўлгани учун юртингизга яна ташриф буюрганимдан мамнунман. Шунингдек, 2014 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган йирик халқаро анжуманда ҳам иштирок этганман. Форумда Ўзбекистон ҳудудидан етишиб чиққан Шарқнинг буюк алломалари ва мутафаккирларининг инсоният тамаддуни ривожига қўшган беназир ҳиссаси ҳақида сўз юритилганди.

Мамлакатингизга ташрифларим давомида барча жабҳаларда сезиларли ўзгаришлар ва улкан ютуқларга гувоҳ бўлдим. Тошкентнинг нақадар ўзгаргани, шаҳарнинг янада замонавийлашиб чирой очганини кўриш ёқимли. Бугун куннинг иккинчи ярмида Самарқандга йўл оламиз ва эртага у ерда овоз бериш жараёнини кузатишда иштирок этамиз.

Халқаро кузатувчи сифатида республика сайлов қонунчилигининг такомиллаштирилгани ҳам бизни қувонтирди. Ҳозир у энг юқори халқаро стандартларга жавоб беради, десам асло муболаға бўлмайди.

Латвия университетидаги кутубхонамизда ўзига хос ўзбек ахборот маркази мавжуд бўлиб, бу бизнинг ўзаро муносабатларимиз даражасини кўрсатади. Албатта, Латвияда кўплаб ўзбекистонлик талабалар таҳсил олади. Ушбу ахборот маркази тегишли ахборот ресурслари ва адабиётлар билан таъминланган бўлиб, бу ерда талаба ёшлар тўпланади, турли мавзуларда давра суҳбатлари, Алишер Навоий ва бошқа буюк ўзбек мутафаккирларининг таваллуд кунларига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар ва байрамлар ўтказилади. Биз шу тарзда Ўзбекистон ҳақидаги билимларимизни бойитиб борамиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net