Жанубий Кореядаги ватандошларимизнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириши ва ўзлари танлаган муносиб номзодга овоз бериши учун ба

 

11.10.2021 15:02

СЕУЛ, 11 октябрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 24 октябрь куни юртимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик ишлари мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчихонасида қизғин давом этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчиси Виталий Феннинг маълум қилишича, Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш учун ушбу мамлакатда 2 та – 17-Сеул ҳамда 18-Кванжу сайлов участкалари ташкил этилган.

Ҳар бир сайлов участкасида 12 нафар аъзодан иборат сайлов комиссияси тузилган.

Бундан ташқари, Жанубий Кореядаги ватандошларимизга кўпроқ қулайлик яратиш, уларнинг ўз конституциявий ҳуқуқидан тўла фойдаланишини таъминлаш мақсадида яна 14 йирик шаҳарда муддатидан олдин овоз бериш нуқталари ташкил этилди.

Элчихона томонидан сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати тузилди.

Айни пайтда янги Ўзбекистон ҳаётидаги муҳим сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўриш доирасида 2 та сайлов участкаси ҳам Ўзбекистон Конституцияси, янги қабул қилинган Сайлов кодекси, сайловга оид қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқий ахборотномалар, плакатлар, президентликка номзодлар тўғрисидаги маълумотлар ва уларнинг сайловолди дастурлари, шунингдек, сайлов участкаси учун махсус жой, стационар сайлов қутиси, сайлов кабинаси, Ўзбекистон байроғи, давлат герби ва бошқа керакли жиҳозлар билан тўла таъминланди.

Жанубий Кореядаги бугунги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказишда ижтимоий масофани сақлаш, сайловга келувчиларнинг ниқоб тақишларини назорат қилиш, сайлов участкасини шахсий ҳимоя ва дезинфекция воситалари билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президент сайлови ҳақидаги тарғибот ишлари ҳам изчиллик билан давом эттирилиб, ватандошларимиз иштирокида қатор учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, «The Korea Herald», «The Korea Times» газеталари ва «The Korea Post» журнали раҳбарияти билан учрашувларда сайловга тайёргарлик ва уни ўтказиш билан боғлиқ мақолаларни ушбу нуфузли нашрлар саҳифаларида чоп этиш бўйича келишувга эришилди.

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси томонидан 24 октябрь куни сайловчиларнинг ўз конституциявий ҳуқуқини амалга ошириши, ўзлари танлаган муносиб номзодни ёқлаб овоз бериши учун барча шароитлар яратилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net