Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлов ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги томонидан хориждаги фуқароларимизни сайловчилар руйхатига киритиш имконини берувчи https://saylov.mfa.uz/ веб-сайти ишга туширилди.
Мазкур веб-сайт орқали фуқаролар ўзи ҳақидаги маълумотларни киритган ҳолда, қайси давлатдаги дипломатик ваколатхонамиз қошидаги сайлов участкасида овоз беришини маълум қилади ва тизим томонидан ушбу сайлов участкаси сайловчилари рўйхатига киритилади.