ТОШКЕНТ, 28 октябрь. /«Дунё» АА/. 29 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Президенти сайлови якуний натижаларига бағишланган йиғилиши ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
МСК телеграм-каналида эълон қилинган маълумотга кўра, йиғилиш Марказий сайлов комиссиясининг матбуот марказида соат 12.00да бошланади. Мажлис МСКнинг Фейсбукдаги расмий саҳифасида тўғридан-тўри эфирга узатилади.
Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида ўтказилган брифингда комиссия раиси Зайниддин Низомходжаев 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз олиб, ғалаба қозонганини маълум қилган эди.