?ҲТ Бош котиби: сайловлар халқаро стандарт ва меъёрларга тўла мос равишда ташкил этилди

 

25.10.2021 17:08

ТОШКЕНТ, 25 октябрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кеча Президент сайловининг халқаро кузатувчиси сифатида Ўзбекистонда бўлиб турган ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти (?ҲТ) Бош котиби Хусрав Нозири билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, ?ҲТ раҳбари Ўзбекистон Президенти сайлови юксак сиёсий, ҳуқуқий ва ташкилий савияда ўтганлигини таъкидлади ҳамда аҳолининг сайлов жараёнида фаол иштирок этганини алоҳида қайд этди. Унга кўра, сайлов халқаро стандарт ва меъёрларга тўла мос равишда ташкил этилди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва ?ҲТ ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, ?ҲТ ҳудудида савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, минтақа ичида саноат кооперациясини кенгайтириш, ўзаро сайёҳлик оқимларини кўпайтириш ва маданий-гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net