Францияда Ўзбекистон Президенти сайловида хориждаги ватандошларнинг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан қизғин ҳозирлик кўрилмоқда

 

11.10.2021 15:00

ПАР?Ж, 11 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Париждаги элчихонасида жорий йил 24 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хориждаги ватандошларнинг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига биноан ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини тузиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, элчихона ҳузурида 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилган 47-сайлов участкаси тузилган. Элчихона, “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпаниясининг Франциядаги ваколатхонаси ходимлари ва ушбу давлатда истиқомат қилаётган ватандошлар вакиллари мазкур комиссия аъзолари таркибидан жой олган.

Сайлов участкасида овоз бериш учун барча шароитлар яратилиб, санитар-эпидемиология чоралари таъминланди.

Мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий тадбир ҳисобланадиган бўлажак сайловга тайёргарлик кўриш ва уни тарғибот қилиш ишларига элчихона томонидан алоҳида эътибор берилмоқда.

Дипломатия ваколатхонасининг интернет саҳифасида олдинда турган муҳим сиёсий тадбирга бағишланган тўрт тилдаги (ўзбек, рус, инглиз ва француз) “Сайлов-2021” рукни очилган. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёнлари, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар, номзодларнинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастурларига оид маълумотлар ўз ифодасини топган.

Элчихонада амалдаги сайлов қонунчилиги асосида сайловчиларнинг дастлабки рўйхати тузилди. Уларга ушбу муҳим сиёсий тадбирда ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун қулайлик яратиш мақсадида Лион ва Бордо шаҳарларида олдиндан овоз бериш нуқталарини ташкил этиш юзасидан ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net