ЕХҲТ/Д??ҲББ директори биринчи марта Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш жараёнида иштирок этади

 

22.10.2021 18:57

ТОШКЕНТ, 22 октябрь/«Дунё» АА/. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ/Д??ҲББ) директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегация бугун Ўзбекистонга келади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг ЕХҲТ/Д??ҲББ билан ҳамкорлиги 1997 йилда йўлга қўйилган. 2017 йилдан бошлаб ўзаро алоқалар сезиларли даражада фаоллашди. Бу Д??ҲББ раҳбариятининг мамлакатимизга амалга оширган қатор ташрифларида ўз ифодасини топди. 2017-2019 йилларда Д??ҲББ директорлари Михаэль Линк (2017 йил, март) ва ?нгибьёрг Гисладоттир (2018 йил, ноябрь ва 2019 йил, декабрь) Тошкентга келган.

Бугунги кунда ўзаро ҳамкорлик тизимли равишда ривожланиб бормоқда. Жорий йил апрель ойида Д??ҲББ директори Маттео Мекаччи Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрди ва уни мамлакатимиз Президенти қабул қилди. Маттео Мекаччи Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Олий суд, Марказий сайлов комисияси,Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа қатор вазирлик ва идораларда учрашувлар ўтказди.

ЕХҲТ 1999 йилдан бошлаб Ўзбекистонга сайловларни кузатиш учун ўзининг чекланган таркибдаги миссияларини мунтазам равишда юбориб келган. Жумладан, чекланган таркибдаги миссиялар 1999, 2004, 2009 ва 2014 йиллардаги парламент сайловлари ҳамда 2007 ва 2015 йиллардаги Президент сайловини кузатишда иштирок этган.

Бюро илк бор 2016 йилда Ўзбекистонга 32 мамлакатдан 193 нафар кузатувчидан иборат бўлган тўлиқ таркибдаги миссиясини муддатидан олдин Президент сайловини кузатиш учун юборди. Сўнгра 2019 йилда ўзаро алоқалар тарихида биринчи марта бюро директори ?нгибьёрг Гисладоттир парламент сайловларини кузатиш учун 37 мамлакатдан 316 кузатувчидан ташкил топган тўлиқ миссия таркибида Ўзбекистонга келди.

2018 йилда ?нсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми доирасида Олий Мажлис Сенати, Қонунчилик палатаси, Д??ҲББ ва ЕХҲТ лойиҳаларини мувофиқлаштирувчиси ўртасида миллий қонунчиликни халқаро стандартлар ва энг илғор амалиётларга мувофиқ такомиллаштиришда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган Англашув меморандуми имзоланди. 2020 йилда ?нсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Д??ҲББ ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ўртасида ўзаро Англашув меморандуми тасдиқланди.

ЕХҲТ/Д??ҲББнинг сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, демократик тамойиллар ва халқаро стандартларга мувофиқ очиқ ва эркин сайловларни ўтказиш бўйича таклиф ва тавсиялари атрофлича ўрганилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Хусусан, Д??ҲББ томонидан Сайлов кодекси, ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий стратегияси, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги ва «Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисида»ги қонунлар лойиҳалари юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Республика давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар вакиллари Д??ҲББ тадбирларида, жумладан, Варшавада инсон ҳуқуқлари бўйича йиллик учрашувларда мунтазам иштирок этиб келмоқда.

МСК раиси Зайниддин Низамходжаев таъкидлашича, ЕХҲТ/Д??ҲББ миссиясининг 2019 йилги парламент сайловларини кузатиш бўйича ҳисоботида мамлакат сайлов қонунчилигини такомиллаштириш бўйича 32 та тавсия берилган. Бугунги кунга келиб Ўзбекистон улардан 18 тасини тўла,  3 тасини  қисман қабул қилди, 8 таси эса кўриб чиқиш жараёнида.

- ЕХҲТ/Д??ҲББ раҳбариятининг ташрифи Ўзбекистонда сайлов жараёни мамлакатимиздаги туб ўзгаришлар ва демократик ислоҳотлар, янги сиёсий муҳит шароитида кечаётганини кўрсатади. Бу эса халқаро ҳамжамият эътиборини янада кучайтирмоқда, - дейди Ўзбекистон МСКнинг доимий аъзоси Гулноза Раҳимова. - Бюро алоқалар учун очиқ ҳамда инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги, гендер тенглиги, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, энг илғор халқаро амалиётларга асосланган ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш каби соҳаларда узоқ муддатли ва самарали ҳамкорлик қилишга тайёр. Д??ҲББ директори ташкилотнинг расмий делегацияларига, одатда, ҳукуматлари ЕХҲТ кузатувчилари миссияларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган мамлакатларда раҳбарлик қилишини алоҳида таъкидлаш зарур. Шунга кўра, ЕХҲТ/Д??ҲББ раҳбариятининг кузатувчи сифатида иштирок этиши мамлакатимизда сайлов жараёнининг очиқ ва ошкора, умумэътироф этилган демократик тамойиллар ва энг илғор амалиётларга мос ҳолда ўтказилаётгани, Ўзбекистон зиммасидаги халқаро мажбуриятларни бажараётгани, ушбу йўналишдаги тараққиётнинг тан олинишидан далолат беради.

Делегация таркибига, шунингдек, Д??ҲББ директорининг махсус маслаҳатчиси Якопо Леоне, Д??ҲББ сайлов бўйича департаменти раҳбари Меган МакКейб Фицжеральд ва бюро матбуот котиби Катя Анна Рут Андруш ҳам киритилган.

Бюро миссияси ташрифи доирасида Олий Мажлиж Сенати ва Қонунчилик палатаси, Марказий сайлов комиссияси, Олий суд, Ташқи ишлар вазирлиги, ?нсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, бошқа вазирлик ва идораларда учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, МСК ирландиялик дипломат Оуэн Мёрфи бошчилигидаги ЕХҲТ/Д??ҲББ миссияси кузатувчиларини Ўзбекистон Президенти сайловини кузатишга таклиф қилган. Ўзбекистонда сайлов жараёнини кузатишда ташкилотдан жами 300 га яқин кузатувчи, хусусан, 28 нафар узоқ муддатли кузатувчи ҳамда сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатадиган 250 нафар қисқа муддатли кузатувчи иштирок этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net