ЕХҲТ Д??ҲБ миссияси Ўзбекистонда медиа иқлим яхшиланганини маъқуллади

 

09.10.2021 13:52

ТОШКЕНТ, 9 октябрь. /«Дунё» АА/. ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (Д??ҲБ)нинг Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайловини кузатиш бўйича миссиясининг оралиқ ҳисоботи эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ЕХҲТ Д??ҲБ жорий йил 15 сентябрь куни Ўзбекистонда ўз миссиясини бошлади. У Тошкентда жойлашган 11 нафар мутахассисдан иборат.

Шу билан бирга, 24 сентябрдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча вилоятлари бўйича тақсимланган 28 нафар узоқ муддатли кузатувчилар округ сайлов комиссиялари ва участка сайлов комиссиялари, сиёсий партиялар ва маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Д??ҲБ миссияси ушбу учрашувлар натижаларига асосланиб, ўз ҳисоботида сайлов кампаниясидаги қатор ижобий жиҳатлар ҳақида таъкидлаган. Хусусан, унда барча тартиб-таомилларнинг муддатларига сайлов органларининг амал қилиши, яъни режалаштирилган тадбирлар белгиланган саналарда ўз вақтида ўтаётгани қайд этилган.

Ҳисоботда фуқароларнинг сайлов жараёни билан боғлиқ шикоятлари йўқлиги маълум қилинган. МСК, ҳудудий сайлов ёки суд органларига аҳолидан бирон-бир шикоят келиб тушмаган. 

?сталган сиёсий партия, ОАВ вакиллари ва маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари сайловларни кузатиш учун эркин киришга ҳақлидирлар.

ЕХҲТ Д??ҲБ ўз ҳисоботида Ўзбекистондаги медиа маконга ўз эътиборини қаратган. Миссия сўнгги йилларда медиа иқлимнинг яхшиланганини қўллаб-қувватлаган.

Бугунги кунда Ўзбекистон ОАВ халқ овози ва тўртинчи ҳокимиятга айланди. ОАВда эълон қилинаётган танқидий мақолалар эътиборсиз қолмаяпти, давлат органлари уларни таҳлил қилиб, жамият билан мулоқотга киришмоқда. Фуқаролик жамияти ва демократик институтлар инсон ҳуқуқлари, жумладан, сўз эркинлигининг таъминланиши учун кенг имкониятларни яратмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net