АБУ-ДАБ?, 27 октябрь. /“Дунё” АА/. Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи оммавий ахборот воситалари - “Khaleej”, “Albayan”, “Emarat Alyoum”, “Etihad” нашрларида Ўзбекистон Президенти сайлови ҳақида туркум материаллар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Журналистлар сайлов Ўзбекистон Конституцияси, янги қабул қилинган Сайлов кодекси, умумэътироф этилган демократия тамойиллари асосида ўтказилгани, овоз бериш жараёнида қоидабузарликлар содир этилгани ҳақида шикоятлар келиб тушмаганини хабар қилган.
Сайловда етакчи халқаро ташкилотлар, 50 га яқин хорижий давлатдан қарийб минг нафар халқаро кузатувчи қатнашганига алоҳида эътибор қаратилган.