ТОШКЕНТ, 18 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
16 октябрь куни Либерал-демократик партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашди.
Бугун, 18 октябрь куни Экологик партиядан давлат раҳбарлигига номзод Нарзулло Обломуродов Сирдарё вилоятида ва «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов Жиззах вилоятида сайловчилар билан учрашади.
Учрашувлар чоғида номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, уларни сайловда ҳамда мамлакатнинг келгусидаги тақдирини ҳал этиш жараёнида фаол қатнашишга чақирмоқда.