?СТАНБУЛ, 3 ноябрь. /«Дунё» АА/. Туркиянинг «YeniSafak» электрон порталида «Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар ва порлоқ келажак» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мақолада 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайлови, номзодларнинг сайловолди дастурлари, сайловолди тарғиботи учун яратилган тенг шароитлар, мамлакатимизда сўнгги беш йил давомида эришилган ютуқлар, Ўзбекистоннинг тарихий мероси ва сайёҳлик салоҳияти ҳамда ташқи сиёсати ҳақидаги маълумотлар ёритилган.
Нашрда таъкидланганидек, сайлов натижалари ва Шавкат Мирзиёевнинг 80,12 фоиз овоз олиб, ғалаба қозонгани Ўзбекистондаги ўзгаришлар жараёнини беш йилдан буён кузатиб келаётганларни ажаблантиргани йўқ.
«Барча қитъалардан халқаро кузатувчиларнинг таклиф этилиши сайловларнинг демократик принциплар ва шаффоф ўтишини таъминлади. Ўзбекистонинг ўзига ишончи ва қатъиятини кўрсатди», - деб ёзади «YeniSafak».