Бирлашган Араб Амирликларидаги юртдошларимиз Ўзбекистон Президенти сайловида фаол иштирок этади

 

11.10.2021 13:57

АБУ-ДАБ?, 11 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси томонидан Абу-Даби шаҳрида яшаётган ва меҳнат қилаётган ватандошларимиз билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Жорий йил 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайлови мавзусига бағишланган мазкур учрашувда дипломатия ваколатхонаси ҳузурида ташкил этилган сайлов комиссияси аъзоларининг барчаси иштирок этди.

Тадбир чоғида мамлакатимизда сайловга тайёргарлик кўриш ва сайловолди тадбирларини ўтказиш қизғин паллага киргани алоҳида қайд қилинди.

Элчихонада ташкил этилган 6-сонли сайлов участкасида сайловчилар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, пандемия шароитида юқумли касалликнинг тарқалишига қарши кўрилаётган санитария-эпидемиология чоралари ҳамда сайлов участкасида хавфсизликни таъминлашга қаратилган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар ватандошларнинг эътиборига ҳавола этилди.

Шунингдек, учрашув чоғида сайлов соҳасидаги долзарб янгиликлар, фуқароларнинг овоз бериш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган меъёрлар, сайлов қонунчилигидаги айрим муҳим ўзгаришлар, сайлов жараёнида иштирок этаётган бешта сиёсий партиялар фаолияти ва улар томонидан Президентлик лавозимига кўрсатилган номзодларнинг сайловолди дастурлари ҳақидаги маълумотлар таыдим этилди.

Юртдошларимизга Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг расмий сайти, “Saylov2021” портали, шу номдаги мобил илова, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар воситасида барча номзодларнинг сайловолди дастурлари билан танишиб чиқиши мумкинлиги, ушбу маълумотлар мунтазам равишда тўлдириб борилаётгани маълум қилинди.

Шу билан бирга, иштирокчилар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидан бораётган Ўзбекистонда бугунги кунда барча муҳим соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг салмоқли натижалари билан яқиндан таништирилди.

Тадбир якунида мамлакатимиз фуқаролари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди, Президент сайловида фаол қатнашиши ҳамда ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланишга тайёр эканини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net