АҚШлик халқаро кузатувчи: Ўзбекистонда демократик тамойилларга тўла амал қилиниши бўлғуси тараққиёт учун муҳим омил саналади

 

22.10.2021 12:54

ТОШКЕНТ, 22 октябрь. /«Дунё» АА/. 24 октябрь куни  бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузутувчи сифатида иштирок этиш учун юртимизга келган Стратегик тадқиқотлар халқаро ассоциацияси президенти ва бош таҳлилчиси Грегори Р.Копли (АҚШ) сайловолди таассуротларини сўзлаб берди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

- Ўзбекистондаги сайловларда иккинчи марта кузатувчи сифатида қатнашаяпман. 2019 йилдаги парламент сайловлари очиқ, шаффоф ва ташкилотчиликнинг юксак даражаси билан ажралиб тургани ёдимда.

Президент сайлови билан боғлиқ масалаларни ташкил қилиш парламент сайловларига қараганда анча мураккаб эканини таъкидлаш керак. Чунки ушбу сайлов кам сонли номзодлар иштирокида ўтказилади. Ўзбекистонда демократик тамойилларга тўла амал қилиниши бўлғуси тараққиёт учун муҳим омил саналади.

2019 йилда бўлгани каби Ўзбекистондаги сайлов жараёнини фаол кузатамиз. Парламент сайловлари натижасида Ўзбекистоннинг халқаро обрўси ва мавқеи сезиларли даражада ошди. Республика иқтисодиёти дадил қадамлар билан ривож топмоқда. Ўзбекистон Президенти сайлови якунлари ҳам мамлакатнинг дунёдаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net