АҚШлик халқаро кузатувчи: Президентликка номзодларнинг дастурлари рақобатбардошлиги билан ажралиб турибди

 

22.10.2021 12:48

ТОШКЕНТ, 22 октябрь. /«Дунё» АА/.  Якшанба куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга келган Огайо давлат университети профессори Поллинс Брайан (АҚШ)  «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида  сайловга кўрилган юқори даражадаги  тайёргарлик ишларини қайд этди.

- Ўзбекистон Президенти сайловида демократиянинг ёрқин ифодаси бўлган кўппартиявийлик мавжудлиги эътиборни тортмоқда. Мен Президентликка номзодларнинг сайловолди дастурлари билан танишиб чиқдим, улар рақобатбардошлиги билан ажралиб турибди.

Пандемия шароитига қарамасдан сайлов кампанияси юқори даражада ташкил этилган. Бундан ташқари, ушбу жараённи оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишда миллий ва хорижий журналистлар учун  қулай имкониятлар тақдим этилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net