САVЕХ Марказий Осиё виртуал кўргазмаси доирасида Ўзбекистон куни ўтказилди

15.02.2021 10:33

ТОШКЕНТ, 15 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, мамлакатимизнинг Токиодаги элчихонаси ҳамда Япониянинг «РОТОБО» ташкилоти ҳамкорлигида САVЕХ — Марказий Осиё виртуал кўргазмасининг очилиши доирасида Ўзбекистон куни ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Савдо-саноат палатаси маълумотига кўра, «САVЕХ» - Марказий Осиё виртуал кўргазмаси 15 февралдан 19 февралгача давом этади.   Халқаро вертуал кўргазмада Марказий Осиё давлатлари ўз инвестицион ва экспорт салоҳиятини намойиш этади.

Виртуал кўргазмадан мақсад пандемия шароитида жаҳонда рўй бераётган иқтисодий инқирозга қарамасдан, Ўзбекистон ва Япония ўртасида ўзаро савдо ва инвестициявий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, Япониянинг етакчи инвестицион компанияларини мамлакатимизга жалб қилиш ҳамда Япония бозорига маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишга қулай шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.

Тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам ?кромов иштирокчиларга табрик сўзи билан мурожаат қилиб, мазкур кўргазма орқали Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятларини батафсил намойиш этилишига, шунингдек, Япониянинг ишбилармон доиралари билан қўшма бизнес лойиҳаларини амалга ошириш учун мамлакатнинг етакчи корхоналарининг экспорт ва инвестиция салоҳияти билан таништирилишига ишонч билдирди.

Виртуал кўргазма доирасида, шунингдек, республикамиз тадбиркорлик субъектларининг миллий брендларини Японияда бозорига тарғиб этиш бўйича қатор икки томонлама шартномалар тузиш назарда тутилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net