Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси раҳбари Ўзбекистонга келди

05.03.2020 11:30

ТОШКЕНТ, 5 март. /«Дунё» АА/. Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси раиси Муҳаммад Абунайян бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташрифдан мақсад Ўзбекистон энергетика секторига тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш, давлат-хусусий шериклиги асосида Сирдарё вилоятида ?ссиқлик электр станцияларини қуриш бўйича лойиҳаларда иштирок этиш ва Ўзбекистон ҳукумати билан инвестиция киритиш тўғрисида ҳамкорлик шартномасини имзолашдан иборат.

Саудия Арабистони делегацияси мамлакатимизнинг Энергетика, ?нвестициялар ва ташқи савдо ҳамда Молия вазирликлари, шунингдек, Савдо-саноат палатаси раҳбарлари билан учрашувлар ўтказишни режалаштирган.

Дастлаб, Саудия Арабистони делегацияси Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида ташкил этиладиган музокараларда иштирок этади.

Учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалалари ва амалга ошириладиган лойиҳаларнинг ҳуқуқий асослари муҳокама қилинади.

Бундан ташқари «ACWA Power» компаниясининг мамлакатимиз тегишли вазирлик ва идораларидаги учрашувлари чоғида Сирдарё вилоятида иккита буғ-газ қурилмали иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, электр энергиясини сотиб олиш, Шамол электр станциясини қуриш ҳамда Сирдарё вилояти Ширин шаҳарчасида кадрларни тайёрлаш бўйича тегишли ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Саудия Арабистонинг «ACWA Power» компанияси дунё бўйича ўзининг 32 та корхонасига эга. Компания бугунги кунда Яқин Шарқ, Шимолий ва Жанубий Африка ҳамда Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларининг 12 давлатида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Компания электростанциялар қуриш, жумладан, иссиқлик, қуёш ҳам шамолдан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда денгиз сувини чучуклаштириш лойиҳасини амалга ошириш билан шуғулланади.

Компания бош қароргоҳи Ар-Риёдда жойлашган. Шунингдек, Дубай, ?станбул, Қоҳира, Работ, Йоханнесбург, Ханой ва Пекин шаҳарларида ҳудудий ваколатхоналарига эга.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net