Саудия Арабистонидаги йирик сайёҳлик агентликларининг раҳбарлари Ўзбекистонга келади

07.09.2021 13:04

АР-Р?ЁД, 7 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистонининг «Ваҳатал-Ҳарир» сайёҳлик компанияси раҳбари Абдулмажид бин Абдулазиз билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Унда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликни ҳаётга тадбиқ этиш ва бу соҳага саудиялик сармоядорларни жалб этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон дипломатия ваколатхонаси раҳбари Саудия томонига мамлакатимизда сайёҳлик соҳасини ривожлантириш, бу йўналишда инвестиция киритаётган маҳаллий ва хорижий инвесторларга яратилаётган қулай шароитлар ҳақидаги батафсил маълумот тақдим этди. Шу ўринда  Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, қадимий меъморий ва археологик обидалари, хусусан, кўҳна Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Термиз, Қўқон ва Тошкент шаҳарларининг сайёҳлик имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Элчи, шунингдек, мамлакатимизга саудиялик сайёҳлар сонини ошириш  мақсадида Ўзбекистоннинг Ар-Риёддаги элчихонаси «Dolores Travel Group» сайёҳлик агентлиги ва Саудиянинг «FlyNas» авиакомпанияси билан биргаликда жорий йил 9–16 сентябрь кунлари подшоҳликнинг 12 та йирик сайёҳлик компаниялари вакиллари учун Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига инфо-тур ташкил этаётганини маълум қилди.

Ушбу тадбир икки мамлакат ўртасида сайёҳлар оқимини оширишга ҳамда туризм соҳасига Саудия сармояларини жалб этишга хизмат қилиши таъкидланди.

 «Ваҳатал-Ҳарир» сайёҳлик компанияси раҳбари Абдулмажид бин Абдулазиз Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида республикада барча йўналишларда, жумладан, туризм ва инвестиция соҳаларида амалга оширилаётган беқиёс ислоҳотларни юқори баҳолади. У, шунингдек, Саудия Арабистонининг «FlyNas» авиакомпанияси томонидан «Ар-Риёд-Тошкент-Ар-Риёд» йўналиши бўйича йўлга қўйилган тўғридан-тўғри авиқатновлар икки мамлакатнинг сайёҳлари сонини ва ўзаро савдо ҳажмини ошишига хизмат қилишини қайд этди.

Абдулмажид бин Абдулазиз саудиялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ортаётганини ҳисобга олган ҳолда бу йўналишдаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш бўйича қатор таклифларини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net