Саудия Арабистони корпорацияси Ўзбекистон сайёҳлик соҳасига сармоя киритиш режасини тасдиқлади

08.02.2022 15:26

Ж?ДДА, 8 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Жиддадаги Бош консулхонаси ходимлари Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга хорижий инвестицияларни жалб этиш ва республикага сайёҳлар оқимини ошириш бўйича фаолият доирасида Саудия Арабистонининг «Abu Sarhad Group» корпорацияси бош директори Носир бин Абдулла Абу Сарҳад билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Президентининг туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид қатор фармон ва қарорлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти, туризм инфратузилмасини ривожлантириш, республикада меҳмонхона хўжалигини такомиллаштириш доирасида хорижий инвесторларга яратилаётган шароитлар ва имтиёзлар ҳақида маълумот тақдим этилди.  Шунингдек, Ўзбекистон иқтисодий ва сайёҳлик салоҳияти, хусусан, «Чорвоқ» туристик-рекреацион ҳудудида яратилган шароитлар тўғрисида тақдимот ўтказилди.

Носир бин Абдулла Абу Сарҳад, ўз навбатида, сўнгги йилларда Ўзбекистон раҳбари томонидан эълон қилинган очиқлик сиёсати республиканинг халқаро майдондаги обрзсини юксалтириш баробарида хорижий инвесторларнинг катта қизиқишига сабаб бўлаётганини таъкидлади.  Шу сабабли саудиялик инветор мамлакатимизга сармоя киритишни режалаштираётганини маълум қилди. «Abu Sarhad Group» корпорацияси Ўзбекистонданги туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва фармацевтика соҳасига оид инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга тайёр», - деди у. 

Учрашув якунида Ўзбекистонда режалаштирилаётган туризм ва фармацевтика соҳаларидаги инвестицион лойҳаларга Саудия Арабистонидаги йирик компанияларни жалб этиш тўғрисида ҳам келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net