Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти туризм соҳаси вакилларининг анжумани бошланди

09.02.2022 15:34

САМАРҚАНД, 9 февраль. /“Дунё” АА/. Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти туризм соҳаси вакиллари ишчи гуруҳининг 16-йиғилиши бошланди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири Фарида ?сломова воқеа жойидан.

Халқаро тадбир иштирокчилари ўзбек ва бошқа туркий халқларнинг атоқли намояндаси, шоир, мутафаккир ва давлат арбоби, Шарқда “Низоми миллати ва дин“ (дин ва миллатнинг низоми) унвони билан улуғланган Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан буюк бобокалонимизнинг Самарқанд шаҳридаги ҳайкалини зиёрат қилиб, унинг пойига гул қўйди.

- Туркий халқларнинг улуғ шоири ҳайкалини зиёрат қилиш кишига  ғурур бағишлайди. Бугун таваллуд санасининг 581 йиллиги нишонланаётган мутафаккир бизга буюкликдан сўзлаётганга ўхшайди. Адабиёт ва  маданият халқларни бирлаштиради. Ўзбек халқи билан биргаликда Алишер Навоий таваллудининг нишонлаш маросимида қатнашганимиздан хурсандмиз, - деди Қирғизистон туризм департаменти директор ўринбосари К.Кензҳематова.

Анжуманда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон делегациялари бевосита, Туркманистон ва Венгрия вакиллари эса онлайн шаклда қатнашмоқда.

"Табаррук зиёрат" лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур тадбир тафсилотлари ҳақида кейинроқ хабар берамиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net