Самарқандда тилшунослик масалаларига бағишланган Х Халқаро конференция ўтказилади

17.12.2020 11:13

САМАРҚАНД, 17 декабрь.  /«Дунё» АА/.  Жорий йил 21-22 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида хорижий тиллар ва амалий тилшуносликни ўқитиш (FLTAL) масалаларига бағишланган Х халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Кўп тилли шахснинг ижодий салоҳияти: чет тилини ўрганиш жараёнига кўп тиллилик омилининг таъсири масаласи» мавзусидаги мазкур халқаро анжуман  «?пак йўли» халқаро туризм университети томонидан Пекин халқаро тадқиқотлар университети ҳамда «Research Support Center» билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net