Самарқандда Қўшма демаркация комиссиясидаги Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат делегацияларининг йиғилиши якунланди

27.09.2021 13:43

ТОШКЕНТ, 27 сентябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон Қўшма демаркация комиссиясидаги Ўзбекистон-Тожикистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини якунлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилинишича, 20-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтган музокаралар чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси линияси бўйича демаркация ишлари муҳокама қилиниб, амалга оширилган дала ишлари натижалари кўриб чиқилди.

Навбатдаги учрашувни Тожикистон ҳудудида ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Учрашув дўстлик ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтди.

Тадбир якунлари бўйича тегишли протокол имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, ишчи гуруҳларининг аввалги учрашуви 23-28 август кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net