Самарқандда қурилиш материаллари, Қашқадарёда эса қовун экспорти фаоллашмоқда

05.06.2020 10:11

САМАРҚАНД, 5 июнь. /“Дунё”/  АА/. Самарқанд вилоятида қурилиш ва бунёдкорлик ишларини олиб бориш билан бир қаторда қурилиш моллари ишлаб чиқариш ҳамда уларни хорижга экспорт қилиш ишлари изчил давом этаяпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Давлат божхона қўмитаси Самарқанд ҳудудий бошқармаси манбасига асосланиб.

Вилоятда фаолият олиб борувчи қатор корхоналар томонидан жорий йилнинг 5 ойи давомида қарийб 14,5 миллион долларлик қурилиш материаллари экспорт қилинди.

Экспорт операцияларининг асосий улуши темир йўл орқали амалга оширилмоқда.

Ушбу экспорт операциялари “Улуғбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан вилоятда мавжуд 13 та темир йўл бекати орқали онлайн тартибда расмийлаштирилмоқда.

Қурилиш маҳсулотларининг  аксарият қисми МДҲ давлатлари ҳамда Афғонистонга экспорт қилиняпти. 

Қашқадарё воҳасида етиштирилган мазали ва хуштаъм мева-сабзавот ҳамда полиз маҳсулотлари нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам севиб тановвул қилинади. Бу, албатта, воҳа деҳқонларининг беқиёслигидан далолатдир. Айни кунларда воҳа томонидан етиштирилган хуштаъм қовун маҳсулотлари пишиб етилди. Қашқадарё қовунлари чет давлатларига экспорт учун жўнатилмоқда.

Жумладан, Миришкор туманидаги “Умарқулов Абдуҳолиқжон” фермер хўжалигида етиштирилган қовунлар Россия Федерациясига экспорт қилинди. Ушбу фермер хўжалиги томонидан қарийб 18 минг доллар миқдоридаги полиз маҳсулотининг экспорти амалга оширилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net