Самарқандда Марказий Осиё II судьялар мулоқоти бўлиб ўтмоқда

05.03.2020 12:26

САМАРҚАНД, 5 март. /“Дунё” АА/. Самарқанд шаҳридаги “Форумлар саройи”да Марказий Осиё II судьялар мулоқоти бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир билан ҳамкорликда ташкил этилди. Халқаро аҳамиятга молик анжуманда ЕХҲТ минтақаси ва Марказий Осиё давлатларидан 40 дан зиёд судья, юқори малакали эксперт ва мутахассислар, ҳуқуқшунослар иштирок этмоқда.

Анжуман мажлисларида ОАВ ва сўз эркинлигини таъминлашда миллий суд тизимининг тутган ўрни муҳокама қилиняпти.

Ушбу тадбир сўз эркинлиги ҳамда оммавий ахборот воситаларининг чеклов ҳамда тўсиқларсиз фаолият юритиши билан боғлиқ долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш, муаммоларни ҳал этиш бўйича фикр ва тажриба алмашиш учун ўзига хос платформадир.

Маълумки, суд ҳокимияти вакиллари миллий хавфсизлик, терроризмга қарши кураш ва жамоатчиликни ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан айрим ҳолларда сўз эркинлигини чеклашга ён босишга мажбур бўлади.

?кки кун давом этадиган мулоқотда айни жиҳатлар эътиборга олиниб, сўз эркинлигини таъминлашда миллий хавфсизлик, адоват, таҳқирлаш ва туҳмат ҳолатларида иш кўриш каби долзарб жиҳатлар кенг қамровда кўриб чиқилади.

Мулоқотнинг биринчи кунида учта асосий сессия йиғилишлари доирасида маърузалар тингланиб, фикр алмашиляпти. Хавфсизлик масалалари, жамоатчилик манфаати ва сўз эркинлиги, Марказий Осиёда миллатлараро ва диний адоватни қўзғатишга қарши ҳуқуқий чоралар, Марказий Осиё ва ЕХҲТ ҳудудида туҳматлар бўйича ҳуқуқий асослар талаблари масалалари жумласидан.

Тадбирда, шунингдек, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси К.Алламжонов, Кенгаш раиси ўринбосари Саида Мирзиёева, Олий суд раиси ўринбосари Бахтиёр ?сҳоқовнинг сўзга чиқиши кутилмоқда.

Мулоқотнинг иккинчи кунида Марказий Осиё минтақасида прецедент қарорлар тақдимоти ўтказилади. Унда адоват келтириб чиқариш ишларини кўриш бўйича суд амалиёти, шунингдек, интернет, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда туҳмат ва ҳақоратларнинг олдини олиш ва қарши чоралар муҳокама қилинади.

Ҳасанбой Ортиқов,

“Дунё” АА мухбири

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net