Самарқандда Латвия университети билан қўшма факультет ташкил этилади

03.03.2020 12:16

САМАРҚАНД, 3 март. /«Дунё» АА/. Латвия табиий фанлар ва технологиялар университетининг халқаро алоқалар бўйича мутахассислари Волдемарс Барисс ва Лигита Ваита ҳамда “Baltic Center” ташкилоти вакили Ксения Долченко Ветеринария қўмитасининг Самарқанд ветеринария медицинаси институтида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири қўмита манбасига таяниб.

Ташриф давомида ректор бошчилигидаги институт жамоаси ва латвиялик экспертлар ўртасида таълим соҳасида ҳамкорликка доир музокаралар олиб борилди. Унда ташкил этилаётган қўшма факультетнинг молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Латвия университети билан Самарқанд ветеринария медицинаси институти ўртасида “Озиқ овқат хавфсизлиги ва инновациялар” йўналишида қўшма факультет ташкил этиш бўйича музокаралар ниҳоясига етди. Янги 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб факультетга талабаларни қабул қилиш жараёни бошланади.

Мазкур лойиҳа доирасида 12 кишидан кам бўлмаган гуруҳлар ташкил этилади ва таълим инглиз тилида олиб борилади. «2+2» дастури бўйича ёшлар икки йил Самарқанд ветеринария медицинаси институтида, икки йил Латвияда таълим олади.

Мулоқот давомида ҳамкорликнинг янги босқичи – магистратура таълим йўналишини «1+1» дастури бўйича ташкил этиш масалалари ўрганилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net