Самарқандда «Discovering Uzbekistan» биринчи халқаро сайёҳлик конференцияси ўз ишини бошлади

01.04.2022 12:15

САМАРҚАНД, 1 апрель. /«Дунё» АА/. Бугун Самарқандда «Discovering Uzbekistan»  биринчи халқаро сайёҳлик конференцияси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Самарқанд аэропорти терминалида бўлиб ўтаётган анжуманда халқаро авиакомпаниялар, сайёҳлик агентликлари, меҳмонхоналар, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус, хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Тадбир мамлакатимизнинг туризм ва авиация соҳаларидаги имкониятларини пандемиядан кейинги даврда чет эллик сайёҳларнинг оқимини ошириш учун намойиш этиш мақсадида ўтказилмоқда.

Анжуманда Туризм ва маданий мерос, Ташқи ишлар вазирликлари, «Uzbekistan Airports» АЖ, вилоятлар ҳокимликлари ва республиканинг бошқа идоралари вакиллари сўзга чиқиши кутилмоқда.

Тадбир дастуридан, шунингдек, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти, Самарқанд халқаро аэропорти имкониятлари, халқаро ҳаво йўллари тарифлари, республика ҳудудларида сайёҳлик имкониятларини ривожлантириш истиқболлари, мамлакатимизда амалга оширилаётган виза ислоҳотлари бўйича  тақдимотлар ўрин олган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net