Самарқанд халқаро аэропортида «Очиқ осмон» режими жорий қилинади

24.09.2022 12:56

ТОШКЕНТ, 24 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ошириш, янги барпо этилган Самарқанд халқаро аэропорти имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш ҳамда авиаташувлар бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида 1 октябрдан эътиборан Самарқанд халқаро аэропортида «Очиқ осмон» режими жорий қилинади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. 

Транспорт вазирлиги ахборот хизматидан олинган маълумотга кўра, «Очиқ осмон» режими Самарқанд халқаро аэропортининг техник имкониятларини инобатга олган ҳолда халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ хорижий авиакомпаниялар учун рейслар ва йўналишлар бўйича чекловларнинг бекор қилинишини англатади.

Эндиликда хорижий авиакомпаниялар ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар Самарқанд халқаро аэропортига авиақатновларни амалга ошира олади.

Жорий йилнинг 1 октябрь санасидан Самарқанд халқаро аэропортида янги тартибнинг жорий этилганлиги тўғрисида чет эл авиация маъмуриятлари ўрнатилган тартибда хабардор этилди, дейилади манбада.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net