Самарқанд вилоятида хитойлик ҳамкорлар билан музлатгич ишлаб чиқарувчи янги корхона қурилиши бошланди

13.08.2020 17:20

ТОШКЕНТ, 13 август. /“Дунё” АА/. Яқин келажакда хитойлик ҳамкорлар билан Нурободда замонавий музлатгичлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Ўзэлтехсаноат” маълумотига таяниб.

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида 1 гектар ер майдонида қад ростлаши кутилаётган мазкур корхона «TESPACK» масъулияти чекланган жамият томонидан қурилади. 2021 йилда ишга туширилиши белгиланган умумий қиймати 2,5 миллион доллар бўлган корхона лойиҳаси қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ерда йилига 90 минг дона музлатгич ишлаб чиқариш, 120 та янги ишчи ўрни яратиш режалаштирилмоқда.

- Корхона ишга тушгач, ҳудуд аҳолиси, айниқса, ёшлар бандлиги таъминланади, - дейди корхона раҳбари Зафар Аҳмаджонов. – Бугунги кунда корхонада қурилиш ишлари жадал суръатда давом эттирилмоқда. Зарур техника ва жиҳозлар Хитойдан олиб келинган.

Айни пайтда ҳамкорлар билан ходимларни ўқитиш ва касб кўникмасини ошириш устида иш олиб борилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net