Россиянинг Новосибирск вилоятига қарийб 200 тонна олма экспорт қилинди

19.08.2020 19:49

ТОШКЕНТ, 19 август. /«Дунё» АА/. Август ойининг ўтган даврида Новосибирск вилоятига (Россия) Ўзбекистондан 198,9 тонна олма экспорт қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири «infopro54.ru» интернет нашри маълумотига асосланиб.

Бу минтақага хориждан келтирилган олманинг қарийб 80 фоизини ташкил этади.

«Росселхознадзор» ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, карантин тартиби доирасида экспорт қилинаётган барча маҳсулотлар экспортёр мамлакатлар фитосанитария сертификатларига эга.

Мевалар “Карасук” фитосанитария карантин постида Россия Федерациясининг давлат чегарасида, шунингдек, маҳаллий бозорларга ва вақтинча сақлаш омборларига олиб киришда текширувдан ўтказилди. Ўзбекистон олмаси аллақачон Новосибирск шаҳри ва Новосибирск вилояти ҳамда Россиянинг бошқа ҳудудларига сотувга чиқарилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net