Россиянинг «Моя планета» телеканалида Тошкентга бир кунлик саёҳат намойиш қилинди

04.05.2020 22:01

ТОШКЕНТ, 4 май. /“Дунё” АА/. “Youtube” видеохостингидаги «Моя планета» телеканали азим шаҳар – Тошкент ҳақидаги ажойиб материал билан бўлишди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манбасига асосланиб.

«Шаҳарда бир кун. Тошкент» номли видеода қадим кентнинг тарихий ёдгорликлари, унинг замонавий қиёфаси, маданий бойликлари ва маҳаллий аҳоли турмуш тарзи ўзига хос усулда ёритилган.

Лойиҳага кўра, бошловчи кўрсатувнинг навбатдаги манзили ҳисобланган шаҳар билан бир кун муддатда танишиб чиқиши керак. «Шаҳарга бир куннинг ўзидаёқ мафтун бўлиб қолиш мумкин. ?шонмайсизми? Бекор қиласиз! Мен сизга ажойиб йўналишни таклиф қиламан ва бунга ўзингиз амин бўласиз!», дейди бошловчи Зоя Бербер.

Зоя томошабинларни сирли ва гўзал Шарқ оламига таклиф қилар экан, авваламбор шаҳарнинг 2200 йиллик тарихга эга эканининг яққол далили бўлмиш «Минг ўрик» археологик ёдгорлигига ташриф буюради ва у ҳақдаги маълумотлар билан бўлишади. Шунингдек, меҳмон пойтахтнинг эски шаҳар қисмидаги маҳаллалар бўйлаб саёҳат қилади. Маҳаллий аҳоли билан мулоқотда бўлиб, ўзбек хонадонларининг бирида меҳмон бўлишга ҳам улгиради.

Зоя огоҳлантирмай келганига қарамасдан юқори даражадаги меҳмондўстликни кўриб, ўз ҳайратини яшира олмайди. «Чорсу» бозори ҳамда «Хастимом» мажмуаси унда катта таассурот қолдирди.

Бундан ташқари, бошловчи Тошкент метрополитени, «Мустақиллик» майдонида ҳам бўлиб, уларга қизиқарли таъриф беради. Миллий либослар дўконида бўлиб, миллий таомларимиз тановули ҳамда Алишер Навоий номидаги театрдаги балетга оид таассуротлари эса яна бир алоҳида мавзу.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net