Россиялик кузатувчи: Сайлов участкаларида ишлар аниқ ташкил этилган

24.10.2021 16:26

ТОШКЕНТ, 24 октябрь /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Президенти сайловида кузатувчи сифатида иштирок этаётган Губкин номидаги  нефть ва газ университети ректори (Россия)  Виктор  Мартинов ушбу сиёсий тадбир юзасидан ўз фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Бугун ўндан ортиқ сайлов участкасида бўлдим. Умуман, иш аниқ ва юқори даражада ташкил этилган. Эрта тонгдан бошлаб одамлар овоз беришга ошиқаётгани мени ҳайрон қолдирди. Ёши катталар кичик ёшдаги фарзандлари билан овоз беришга келгани фуқароларнинг давлат ишларида ва мамлакат ҳаётида иштирок этишининг муҳим элементидир.

Умумий муҳит ҳамма жойда жуда кўнгилдагидек, кўтаринки руҳда бўлди. Барча сайловчилар овоз беришга хурсандчилик билан келганини кузатиш менга мамнуниятлик бахшида қилди.

Мен бирон-бир қоидабузарлик ҳолатни кўрмадим. Сайлов участкаларида сиёсий партиялардан кузатувчилар қатнашмоқда. Санитария-эпидемиология хавфсизлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net