Россияда мигрантларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги лойиҳа бошланди

07.05.2020 14:53

ТОШКЕНТ, 7 май. /«Дунё» АА/. Коронавирус пандемияси шароитида Россия Федерациясида қийин вазиятга тушиб қолган меҳнат мигрантларига ёрдам бериш мақсадида янги хайрия лойиҳасига старт берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги манбасига асосланиб.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси россиялик ишбилармонлар Давид Якобашвили ва Ян Яновскийлар билан ҳамкорликда #ПомощьЕСТЬ! хештеги остида мигрантларга иссиқ овқат тарқатмоқда.

Лойиҳа иштирокчилари МДҲ мамлакатларидан ишсиз қолган мигрантлар оилаларига тайёр овқат етказиб бермоқда.

– Ҳар куни минг нафаргача бўлган инсонларга таом тарқатамиз, – дейди Давид Якобашвили. – Ҳамкасбларимиз буюртма тайёрлайди, биз эса логистика ва молиявий масалаларни ташкил қиламиз. Лойиҳа доирасида имкон қадар кўпроқ одамларни қамраб ололсак, бундан албатта хурсанд бўламиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net