Россияда меҳнат қилаётган юртдошларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган вазифалар муҳокама қилинди

28.04.2020 18:07

ТОШКЕНТ, 28 апрель. /“Дунё” АА/. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Россия Федерацияси меҳнат ва бандлик федерал хизмати раҳбари М.?ванков билан видеоконференция алоқа шаклида мулоқот ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Учрашувда коронавирус пандемияси шароитида икки давлат меҳнат бозоридаги вазият, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг бугунги ҳолати ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама этилди.

Онлайн мулоқотда ҳукуматлараро олиб борилган музокаралар натижасида коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан меҳнат мигрантлари учун қатор имтиёз ва имкониятлар берилаётгани қайд этилди. Жумладан, Россия Федерацияси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ, патентларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 15 июнгача узайтирилди ва иш берувчиларга фуқароларни патентсиз ишга жалб қилиш ҳуқуқи берилгани таъкидланди.

Шунингдек, пандемия сабабли корхона ва ташкилотлар томонидан ходимлар меҳнат таътилига чиқарилганда меҳнат мигрантларининг ҳам Россия фуқаролари каби ишсизлик нафақасини олиши кўзда тутилган.

Коронавирус пандемияси шароитида Россияда вақтинча ишсиз қолган фуқароларни иқтисодиёт тармоқлари нисбатан кам зарар кўраётган бошқа ўлкаларда иш топишга кўмаклашиш, хусусан, аниқлаган бир миллионга яқин иш ўринларига жалб қилиш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net