Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш хизмати ишга туширилди

30.04.2020 14:14

ТОШКЕНТ, 30 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш халқаро ассоциацияси (Россия) ҳамкорлигида карантин даврида Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи хизматни ишга туширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик манбасига таяниб.

Ўтган давр мобайнида ишлаш учун мурожаат қилган 400 нафарга яқин фуқародан 80 нафари иш билан таъминланди.

Салоҳиятли иш берувчилар ва ишлаш истагидаги хорижий фуқаролар ўртасида алоқани таъминлаш учун кўп тилли қўнғироқ маркази (Call-center) ва тегишли маълумот каналлари яратилди. Каналларда мавжуд бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилмоқда, қўнғироқ маркази (Call-center) орқали саволларга жавоб берилиб, ишга жойлашиш учун аризалар қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус туфайли 2020 йил 18 апрелдан бошлаб Россиядаги меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари кенгайтирилган: 2020 йил 15 июнгача фуқаролиги, визаси, ишлаш учун рухсатнома ва патенти йўқ шахслар рўйхатга олинган жойидан қатъи назар Россия Федерациясининг исталган жойида ишлаши мумкин.

Бироқ, ушбу чораларга қарамай, россиялик иш берувчилар иқтисодиётнинг пасайиши ва патентсиз ишчилар сабабли маъмурий жарималар тўлашнинг олдини олиш учун чет эл фуқароларини ишга олишга эҳтиёткорлик билан қарамоқда. Шу ўринда ишчи мигрантлар ҳам ишончсиз иш берувчилар томонидан алданиб қолиш эҳтимолидан хавотирда.

Таъкидлаш жоиз, 2020 йил 15 мартгача Россия Федерацияси миграция қонунларига риоя қилган ва мамлакатда қонуний бўлиб турган чет эл фуқаролари ушбу хизматдан фойдаланган ҳолда иш билан таъминланиш имкониятига эга.

Ҳозирги босқичда ахборот ресурсларида асосан қадоқлаш (фасовщик), юкларни жойлаштириш (комплектовщик) ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида бўш иш ўринлари рўйхати тақдим этилган. Текширилган бўш иш ўринлари сонини кўпайтириш бўйича ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Фуқаролар қуйидаги ахборот каналлари орқали зарур маълумотларга эга бўлишлари мумкин:

Работа в России: https://t.me/ish_ru.

Меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш халқаро ассоциацияси: https://t.me/legalmigrant.

 Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги: https://t.me/migratsiyaagentligi

Қўнғироқ маркази (Call-Center): + 7 (499) 430 00 87;

Телеграм бот: @Ish_bor_Rossiya_bоt.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net