Россия Халқлар дўстлиги университети Ўзбекистон фуқароларини имтиҳондан ўтиш учун тайёрлайди

22.05.2020 13:43

ТОШКЕНТ, 22 май. /«Дунё» АА/. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан Россия Халқлар дўстлиги университети ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Aгентлик манбасига асосланиб.

Унга кўра, ҳамкор университет Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширишлари учун уларни рус тили ва Россия тарихидан бўладиган имтиҳонларга тайёрлашда кўмаклашади.

Агентлик ва университет ўртасида имзоланган янги келишувга мувофиқ, Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишда рухсатнома олиш учун талаб этиладиган рус тили ва адабиёти, Россия қонунчилиги ва тарихи бўйича ҳамкорликда ўқув курслари ташкил этилади.

Ўзбекистон фуқароларини имтиҳонга тайёрлаш ишлари Россия Халқлар дўстлиги университетининг Россиядаги ҳудудий тест марказларида амалга оширилади. Бу ерда юртдошларимизга имтиҳондан ўтиш бўйича маслаҳатлар берилади ва имтиҳон жараёнлари ташкилий-техник жиҳатдан таъминланади.

«Ўқиш истагидаги фуқаролар телеграмдаги «Русский язык для успешной работы» гуруҳига мурожаат қилишлари мумкин», дейилади агентлик манбасида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net