Россия шаҳарларида «Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилади

09.03.2020 17:43

ТОШКЕНТ, 9 март. /«Дунё» АА/. Жорий йил апрель-май ойларида Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Қозон, ?ркутск, Новосибирск ва Екатеринбург шаҳарларида «Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси манбасига асосланиб.

Мазкур тадбирларда мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармоқлари вакиллари, шунингдек, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси делегацияси ҳам иштирок этади.

Компания делегацияси таркибидан  қатор экспортёр корхоналар ўрин олиб, улар Ўзбекистон озиқ-овқат саноати салоҳиятини намойиш этади.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг»дан хабар беришларича, миллий маҳсулотлар кўргазмасига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

Маълумот ўрнида,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 декабрдаги «Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон брендлари ва маҳсулотларини хорижда тарғиб қилиш мақсадида «Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар кўргазмасини ҳар йили ўтказиш белгиланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net