Россия Президенти Владимир Путин қизларидан бири коронавирусга қарши эмланганини айтди

11.08.2020 11:26

ТОШКЕНТ, 11 август. /«Дунё» АА/. Бугун Россия Президенти Владимир Путин  қизларидан бири Россияда рўйхатга олинган коронавирусга қарши вакцина билан эмланганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Менга маълум бўлишича, бугун эрталаб янги коронавирус инфекциясига қарши дунёдаги биринчи вакцина рўйхатга олинди», дея  Россия раҳбарининг ҳукумат аъзолари билан учрашувдаги сўзларини келтиради «Р?А Новости».

Президентнинг сўзларига кўра, унинг қизларидан бири вакцинани ўзида аллақачон синаб кўрган. 

«У ҳам тажрибада қатнашди. Биринчи эмлашдан сўнг унинг ҳарорати 38, кейинги куни 37 дан сал юқори бўлди, холос», — деди Путин.

Президент бошқа тафсилотларни ҳам айтиб ўтди: “?ккинчи эмлашдан кейин ҳам ҳарорат сал кўтарилган, аммо ҳозирги пайтда қизим ўзини яхши ҳис қилмоқда. Кўрсаткичлари ҳам юқори”.

Давлат раҳбари яқин вақтлар ичида оммавий эмлашлар бошланишига  умид билдирган.

 Соғлиқни  сақлаш вазирлиги раҳбари Михаил Мурошконинг хабар беришича, вакцинани ишлаб чиқариш иккита жойда – Гамалеи номидаги марказда ва «Биннофарм» компаниясида амалга оширилади.

 Унинг сўзларига кўра, оммавий эмлаш, биринчи навбатда, тиббиёт ходимлари ва ўқитувчиларда амалга оширилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net