Россия Коррупцияга қарши кураш маркази билан ҳамкорлик қилиниши мумкин

22.06.2020 15:44

ТОШКЕНТ, 22 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясининг Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази, Психологик таъминлаш бўлими раҳбарияти билан Россия Федерацияси «?қтисодиёт олий мактаби» миллий тадқиқот университетининг Коррупцияга қарши кураш маркази директори Алексей Конов ўртасида видеоконференцалоқа шаклидаги учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда давлат хизматчилари малакасини ошириш ва коррупцияга қарши кураш соҳасида қўшма тадқиқотлар олиб бориш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда тажриба алмашиш ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кейинги режаларни белгилаб олишди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net