Риштонда ўзбек-тожик «Дўстлик уйи» қуриб битказилди

04.08.2020 11:57

ТОШКЕНТ, 4 август. /«Дунё» АА/. Фарғона вилояти Риштон туманида  ўзбек-тожик «Дўстлик уйи» қуриб битказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бугун вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев мазкур янги бино билан танишди.

Ўзбек ва тожик қадимдан оға-ини, қавм-қариндош. Орзу умидлари ҳамоҳанг. ?кки халқ дўстлигининг энг ёрқин ифодаси Алишер Навоий ҳазратлари ва Абдураҳмон Жомий ҳазратлари муносабатларида акс топган. Бугун ҳам бир мамлакат, бир маконда яшаётган ўзбек ва тожиклар панжа бармоқларидек бири бирига қувват беради.

Шарқона услубдаги ёғоч ўймакорлигининг энг гўзал намуналари бўлган устун ва шифтлар, нафис чизгилар ила жило берилган ганч деворлар, осмоний рангларни ифодаловчи сопол кошинлар бинога ўзгача чирой бағишламоқда.

– Бу ер мушоиралар, учрашувлар, маърифий суҳбатлар ўтказиладиган маънавият марказига айланиши лозим, – деди Ш.Ғаниев. – Мана қаранг, катта зал шифтида тўрт фасл ўймакорлик санъати ёғоч ва рангларда ифодаланган. Демак, ўзбек ва тожик миллатларига мансуб юртдошларимизнинг ҳаёти, фаолияти ҳам шу тўрт фасл чархпалаги каби боқийдир.

– Биз, Риштон туманида яшайдиган миллати тожик бўлган Ўзбекистон фуқароларига бу каби алоҳида имконият ва ғамхўрлик учун Президентимизга чексиз миннатдорчилик билдирамиз, – деди Турсинхўжа ота қўлини дуога очиб ва қалб тилакларини изҳор қилди.

Шундан сўнг тадбир Навоий ва Жомий ғазаллари асосидаги шеърхонликка уланиб кетди.

?штирокчилар ўзбек-тожик «Дўстлик  уйи» икки халқнинг эзгу туйғулар уйига айланиши ишонч билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net